23:09 / 15.03.2017
13249

Ота-оналик бахти ҳаёт давомийлиги ошириши аниқланди

Доктор Карин Модиг бошчилигидаги Каролина институти олимлари ота-оналик бахти ҳаёт давомийлигини оширади, деган хулосага келишди. 60 ёшдан ошган, фарзанди бор  кишилар бефарзандларга қараганда ўртача икки йилга кўп яшашлари маълум бўлди. Бу ҳақида "Life" нашрида хабар қилинди. 

Доктор Модиг ўз ҳамкасблари билан бирга оталик бахти ҳаёт давомийлигига қандай таъсир кўрсатишини аниқлаш учун 60 ёшдан ошган кишиларнинг ҳаётини кузатиб боришди. Олимлар 1911-1925 йилларда Швецияда туғилганларни назорат остига олишди. Тадқиқотда шунингдек реестрнинг оилавий аҳволи, фарзандларининг бор ёки йўқлиги ҳамда уларнинг неча нафарлиги ҳақидаги маълумотлари ҳам бўлган.

Тадқиқот якунлари ҳеч бўлмаганда бир фарзанди бўлган кишиларда ўлим хавфи бефарзандларга нисбатан камроқ эканини кўрсатган. 80 ёшлилар орасида фарзандли кишиларда ўлим хавфи - 7,4 фоизни, бефарзандларда эса 8,3 фоизни ташкил қилган. Шунингдек аёллар ва эркаклар учун ўлим хавфи ҳам фарқланиши таъкидланган. 

"Бизнинг натижаларимиз ҳаётнинг сўнгги паллаларига  бориб бефарзанд кишиларнинг эътибор етишмаслиги муаммосига дуч келишини тасдиқлайди ва бу уларнинг жисмоний саломатлигига таъсир кўрсатади". 

Доктор Карин Модиг, тадқиқот раҳбари

Тажриба натижалари яна бир қизиқ кашфиёт қилишга имкон берди: оилали эркакларда ўлим хавфи ёлғиз эркакларга нисбатан камроқ бўлиб чиқди. Шундай қилиб, уйланганлар орасида ўлим хавфи 0,6 фоизни ташкил қилган, бўйдоқлар орасида эса - 1,2 фоизни. 

Top