Жамият | 19:11 / 16.03.2017
8137
2 дақиқада ўқилади

Жиззахлик ишсиз алимент тўловчиларга батафсил тушунтириш берилди

2017 йил 14 март куни Жиззах вилояти, Ш.Рашидов туман Транспорт ва саноат касб-хунар коллежи биносида “Иқтисослаштирилган бўш иш ўринлари ярмаркаси” бўлиб ўтди. Мазкур ярмаркада Ш.Рашидов туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, бандликка кўмаклашиш маркази, суд ижрочилари, касб ҳунар коллежлари битирувчилари ҳамда қарздор алимент тўловчилар қатнашишди. Бу ҳақда туман ҳокимияти Kun.uz’га хабар бермоқда.

Тадбир давомида иштирокчиларга тумандаги барча бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Шунингдек, битирувчи талабалар ва ишсиз алимент тўловчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоб қайтарилди, ишлаш истаги мавжуд бўлган фуқароларга шу жойнинг ўзида йўлланмалар берилиши таъминланди.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари бўш иш юринлари бўйича тайёрланган кўргазмалар билан батафсил таништириб ўтилди.

Тадбир давомида Ш.Рашидов туман прокурори Барно Умарова сўзга чиқиб, ишсиз алимент тўловчилар доимий равишда ишга жойлаштириб борилиши, иш билан банд бўлган тўловчилар ўртасида алимент қарздорлиги келиб чиқмаслигини, шунингдек алимент тўловчиларнинг қонунда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини иштирокчиларга алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбир сўнгида ҳар бир ҳудудда шу каби тадбирлар доимий амалга ошириб борилиши бир овоздан маъқулланди.

Мавзуга оид