Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда ўғри "ўз ихтироси қурбонига айланди"
Франция полицияси дўконга ўғриликка тушган пайтда унинг пешойнасида тиқилиб қолган ўғрини ушлади. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Франция миллий жандармерияси ўғрининг пешойнада тиқилиб қолган суратини твиттерда чоп этди. "Маст ҳолдаги кимса дўконга ўғриликка тушиб, уни тарк этмоқчи бўлганда ойнада тиқилиб қолган ва қўлга олинган", дейилган #ThugLife ("жиноий ҳаёт" ) хештеги билан берилган постда.
Воқеа 16 март куни Молеон-Лишар шаҳрида юз берган. Жиноятчи дўконга кириш учун болға ёрдамида унинг пешойнасида дарча очиб, у орқали дўкон ичига кирган. "Уддабурон" ўғри шу йўл билан дўконни тарк этмоқчи бўлганда, танасининг белигача қисминигина дарчадан чиқара олган. Ўғрини дарчадан чиқариб олиш учун уни аниқлаган полициячилар ўт ўчирувчиларни ёрдамга чақиртиришган.

Мавзуга оид
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
20:14 / 31.05.2026