17:04 / 21.03.2017
5997

BMW маст ходимлари туфайли миллион евро йўқотди

BMW компанияси Мюнхендаги корхонанинг икки ишчиси иш вақти охирида мастлик туфайли ҳушидан кетиб қолгани сабабли миллион евродан айрилди. Бу ҳақда Bild ва DW хабар бермоқда.

DW маълумотига кўра, икки ходим иш вақти давомида алкоголь ва марихуана моддасини истеъмол қилган, сўнгра эса ҳушдан кетишган. Бошқа ишчилар тиббиёт ходимларини чақиришга мажбур бўлишди, якунда ишлаб чиқариш тахминан 40 дақиқага тўхтаб қолди.

Рўй берган ҳодисадан сўнг ишчилардан бири ишдан бўшатилди, иккинчиси эса бошқа ишга ўтказилди.

Маълумот учун, BMW’нинг Мюнхендаги корхонасида 3-Series ва 4-Series седан ҳамда купелари чиқарилади. Ҳар куни корхонада тахминан 950та автомобиль йиғилади.

Top