Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Forbes: Трамп бир йил ичида 1 млрд долларга "камбағаллашди"
Фото: AP
АҚШ президенти Дональд Трампнинг бойлиги бир йил ичида 1 млрд долларга камайди. Ҳозирда унинг бойлиги 3,5 млрд доллар деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда Forbes нашри хабар бермоқда.
Бир йил аввал Трампнинг бойлиги 4,5 млрд долларга баҳоланиб, у дунёнинг энг бой одамлари рейтингида 336-ўринни эгаллаётганди. Ҳозирда у 544-ўринга тушиб кетди.
Январда Трамп унинг бизнеси ўғиллари Кичик Дональд ва Эрик Трамп бошқаруви остига ўтишини маълум қилган. Унинг айтишича, ўғиллари компанияни "профессионал даражада" бошқара оладилар ва у билан ҳеч нарсани муҳокама қилмайдилар.
АҚШ президентининг йиллик маоши 400 минг долларни ташкил қилади. АҚШ президенти, шунингдек, давлат бюджетидан шахсий эҳтиёжларига 50 минг доллар, сафарлар учун 100 минг доллар ва ҳордиқ учун 19 минг доллар сарфлаши мумкин.
Мавзуга оид
22:36 / 10.03.2026
Forbes миллиардерларнинг 2026 йилги янги рейтингини эълон қилди
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
22:14 / 04.02.2026