21:33 / 26.03.2017
3503

Ливия соҳиллари яқинида мингдан кўпроқ муҳожир қутқариб қолинди

Фото: AFP

26 мартга ўтар кечаси Ливия соҳиллари яқинида мингдан кўпроқ муҳожир қутқариб қолинди. AFP ахборот агентлигининг маълум қилишича, бу ҳақда "Чегара билмас шифокорлар" ва "SOS Ўрта ер денгизи" ноҳукумат ташкилотлари вакиллари маълум қилишган. 

6 соатлик операция давомида 645 га яқин муҳожир қутқариб қолинган. "Чегара билмас шифокорлар" ташкилотининг маълумотларига кўра, Мальтадан бир неча кун олдин жўнаган янги кема ўтказган қутқарув операцияси давомида 412 кишининг ҳаёти сақланиб қолинган.

Ахборот агентлигининг таъкидлашича, 20 март кунидан бошлаб Ўрта ер денгизида 6 мингдан кўпроқ муҳожир қутқариб қолинган. 2017 йил бошидан бери 22 мингдан кўпроқ одам Ўрта ер денгизидан фойдаланиб Италияга ўтмоқчи бўлган. Ўтган йилнинг шу даври ичида 18 мингга яқин муҳожир денгиз орқали хавфли саёҳатга йўл олганди.

Ливия Африкадан Европага яхши ҳаёт илинжида йўл олувчи ноқонуний муҳожирларнинг жўнаш пунктига айланган. 

Top