Ўзбекистон | 12:59 / 27.03.2017
17261
5 дақиқада ўқилади

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича комиссия вазифалари белгиланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ташкил этилади.

Комиссия ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади.

Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, юридик шахслар, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳуқуқбузарликлардан ҳимоя қилишни таъминлаш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида давлат дастурлари ва бошқа дастурлар ишлаб чиқилишини ҳамда амалга оширилишини, шунингдек уларнинг ижроси устидан назоратни ташкил этиш;

ваколатли органлар ва муассасаларнинг фаолиятини уларнинг фаолияти самарадорлигини, яқиндан ҳамкорлиги ва иш уйғунлигини таъминлаш мақсадида мувофиқлаштириш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича кўрилаётган чораларни баҳолаш, мониторинг қилиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш;

жиноятларни фош этиш, тергов қилиш, уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш амалиётини ўрганиш;

жиноятлар фош этилишини ҳамда суриштирув, тергов ва суд органларидан яширинган шахсларнинг қидирувини таъминлаш мақсадида тезкор-қидирув ва профилактика тадбирларининг самарадорлигини ошириш;

тизимли камчиликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда уларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан бартараф этиш;

ваколатли органлар ва муассасаларнинг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга барҳам беришдаги ўзаро ҳамкорлигини яхшилаш, шунингдек ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги маълумотларни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ҳамда тегишли органлар ва муассасалар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида улардан фойдаланиш;

ҳудудий комиссияларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш.

Комиссиянинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси

ТАРКИБИ

1.  Азизов А.А.  —  Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Комиссия раиси
2.  Азимов М.Б.  —  Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари
3.  Абдухакимов А.А.  —  Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазири
4.  Гулямов Р.Х.  —  Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати 
раисининг ўринбосари
5.  Тоғаев К.  —  Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари
6.  Жўраев Н.С.  —  Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари
7.  Норматов Ш.Т.  —  Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари
8.  Раимов Б.Я.  —  Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
9.  Гадоев Э.Ф.  —  Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари
10.  Баситханова Э.И.  —  Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари
11.  Кенжаев Д.М.  —  Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг ўринбосари
12.  Маджидов И.У.  —  Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари
13.  Абдусаматов Б.Х.  —  Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси
14.  Дусанов З.А.  —  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи
15.  Жавлонов Ш.С.  —  Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, «Маҳалла» фонди раиси
16.  Эргашев А.  —  Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи, ишчи орган масъул тузилмасининг раҳбари

Мавзуга оид