Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп қизи Иванкани муҳим анжуманга жўнатишга қарор қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп қизи Иванка Трамп Берлинда бўлиб ўтадиган "Аёллар йигирматалиги" иқтисодий саммитида иштирок этишини маълум қилди. ТАСС ахборот агентлигининг маълум қилишича, Трамп бу ҳақда тадбиркор аёллар билан Оқ уйдаги учрашувда маълум қилган.
35 ёшли Иванка Германия канцлери Ангела Меркелдан унинг АҚШга ташрифи вақтида Германияга ташриф буюриш таклифини олганди.
"Аёллар йигирматалиги" Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ташаббуси билан яратилган. Унинг илк учрашуви 2015 йил 6 сентябрда Анқарада бўлиб ўтган.
Бу норасмий тузилманинг мақсади G20 (Катта йигрматалик) давлатларидаги иқтисодий жараёнларда аёллар ролини кучайтиришдан иборат.
"Аёллар йигирматалиги"да йирик компаниялар, тадбиркор аёллар уюшмалари, таълим муассасалари ва тадқиқот ташкилотлари вакиллари иштирок этадилар.
Жорий саммит апрель охирида ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
11:58 / 17.03.2026
Берлин аэропорти 18 март куни иш ташлаш сабабли барча рейсларни бекор қилади
15:13 / 28.02.2026
ХВЖ Киевга 8 млрд долларлик тўрт йиллик кредитни маъқуллади
12:49 / 30.01.2026
Берлин баллистикага қарши янги сунъий йўлдош дастурини бошламоқда
15:41 / 07.01.2026