Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёевнинг ташрифидан кейин Юнусободда ҳоким ўзгарди
25 март куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими Мираъзам Мирқосимов лавозимидан озод этилган. Бунгача ҳокимнинг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Сардор Қосимов айни вақтда ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида фаолият кўрсатмоқда.
Ҳозирча бу ҳақида расман хабар берилмаган. Шаҳар ҳокимиятидаги манба «Кун.uz»га бу маълумотларни тасдиқлади, лекин бу борада батафсил изоҳ бермади.

Қайд этиш керакки, бу ўзгариш мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25 март куни Юнусобод туманидаги Янги шаҳар ва Боғишамол кўчаларини туташтирувчи янги кўприк билан танишиш мақсадида ушбу туманга уюштирган ташрифи билан бир кунда рўй берган.
Шавкат Мирзиёев шу куни Юнусобод туманидаги Увайсий номидаги маҳаллада бўлиб, бу ерда фуқаролар йиғини ходимлари, профилактика инспектори ва аҳоли учун яратилган қулай шароитлар билан танишганди.
Мавзуга оид
10:22 / 14.03.2026
Юнусободда янги қурилаётган турар жой биносида ёнғин содир бўлди
10:20 / 24.02.2026
Юнусободда 2 гектар ерни 9 млн долларга сотишга уриниш фош этилди
20:32 / 03.01.2026
Юнусободда маст ҳолатда ўзганинг машинасига шикаст етказган шахс ушланди
00:25 / 29.12.2025