Light | 08:15 / 29.03.2017
18726
8 дақиқада ўқилади

“Registon” ўқув марказида абитуриентларнинг руҳий тайёргарлик даражаси қандай?

Абитуриентлар учун руҳий тайёргарлик сув ва ҳаводек зарур.  Буни 1-август имтиҳонларида умрида бир бор абитуриент бўлиб қатнашганлар яхши тушунади.  Негаки, билим даражаси юқори бўлган абитуриентлар айнан руҳий тайёргарликка етарлича эътибор бермаганликлари сабабли  керакли натижага эриша олмаганларини таҳлиллар тасдиқлаган. 

Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган “Registon” ўқув маркази турли фанлардан абитуриентларни ҳар йили муваффақиятли равишда тайёрлаб келади. Ўқув марказида фаолият олиб бораётган малакали устозларнинг  кўп йиллик тажрибаларидан келиб чиқиб имтиҳон топширувчилар учун руҳий тайёргарлик тизими ишлаб чиқилган. Бу тизимга кўра руҳий тайёргарлик икки босқичда олиб борилади:
1.    Ўқиш жараёнида барча фанларни мукаммал ўзлаштириш учун керакли руҳий қувватни қандай олиш мумкинлиги ҳақида.
2.    Имтиҳон жараёнида абитуриент ўз билимидан мукаммал фойдаланиб керакли натижага эришиши ҳақида.

“Registon” ўқув марказида ташкил этилаётган психологик тренингларда юқоридаги икки омил бўйича ишлар олиб борилади. Ўқиш жараёнида фанларни мукаммал ўзлаштириш учун қуйидагиларга алоҳида эътибор берилади:
•  Абитуриентлар аниқ мақсад билан тайёргарлик кўришлари шарт. Бизнинг ўқув марказимизга келган абитуриентларга бериладиган биринчи савол қайси университет ёки институтга тайёрланишлари ва қайси йўналишга топширишлари бўлади. Агар абитуриент қатъият билан жавоб берса, жуда яхши, хурсанд бўламиз. Чунки кўпинча бу саволга жуда мужмал жавоб оламиз. Агар мақсад аниқ бўлмаса, унинг ота-онаси ёки ўзининг қизиқишлари билан мақсадларини аниқлаб олишларига ёрдам берамиз. Қисқаси, бизнинг ўқув марказимизда мақсади аниқ, келажагини олдиндан кўра оладиганлар ўқишади.

 Ўқув марказига янги келган абитуриентнинг ўзи танлаган университет ва институтига кириши унинг тақдирида кескин бурилиш ясашини юракдан тушуниши учун устозлар алоҳида психологик тренинглар ташкиллаштиришади. Бу тренингларда абитуриентнинг жуда катта ишга бел боғлаганлиги, бу давр ҳаётдаги курашнинг бошланиши эканлиги, бу синовдан мустақил ўтиши келажакдаги  даражасини белгилаши турли ҳаётий мисоллар ва ривоятлар билан тушунтирилади.

• Фанларни ўзлаштиришда ҳар бир абитуриентнинг қобилияти, малакаси ҳамда мактаб ва коллежда ўқиш даражаси ҳисобга олинади. Турли ижтимоий муҳитдаги абитуриентларни ўқитиш жараёнида шу нарсага гувоҳ бўлганмизки, ҳаётдаги майда деталлари ҳам маълум мавзуларни ўзлаштиришга тўсиқ бўлади. Чунки ҳар бир фан бир тизим бўлиб, у узилишларни  ёқтирмайди. Дарс қолдирган абитуриент кейинги мавзуни тушунмайди. Ҳозирги ДТМ тестларида керакли натижани қўлга киритиш учун мукаммал тайёргарлик талаб қилинади.

• Абитуриентларни қийнайдиган саволлардан бири вақтни тўғри тақсимлаш ҳисобланади. Кўпчилик абитуриентлар аслида учта фандан тайёргарлик кўришлари шартлигини билган ҳолда битта ё иккита фандан тайёрланишади. Бу, албатта, сўнги натижага таъсир қилади. Нима учун бундай қилаётганлигини вақти етмаслиги билан изоҳлашади. Аслида ҳам барча фанларни ўзлаштиришга вақт етмайдими?  Бу саволга бизнинг абитуриентларимиз психологик тренингларимизда чизмалар шаклида жавоб олишади. Ишонинг, ҳаётда барчасига улгуриш мумкин!

 Абитуриентлар асосан 18-25 ёш атрофидаги  ёшлар бўлганлиги учун уларда тушкунлик ҳолатлари тез-тез такрорланиб туради. Бу давр ўтиб кетгунча анча вақт ва бир қанча мавзулар ўзлаштирилмасдан қолади. Бундай ҳолатларни олдини олиш учун, аввало, устозлар ҳушёр бўлиб, абитуриентларнинг  руҳияти ва кайфиятига қараб ўз маслаҳатларини бериб боришади. Бундай тушкунликнинг сабаби топилиб, ечишга ёрдам берилади ва асосий мақсад  эслатиб турилади. Ҳаёт курашдан иборат эканлиги, унда мустақил бўлиб, ўз мақсадига етиши катта аҳамиятга эгалиги тушунтирилади. 

1-август имтиҳонини барча абитуриентлар ҳаёжон билан кутишади. Сабаби бир ёки бир неча йиллик олган билимларини синовдан ўтказишади.  Бундай масъулиятли синов кунига тайёргарлик  ҳар йили “Registon” ўқув марказида махсус психологик тренинглар билан ўтади. Тренингларда абитуриентларнинг ҳаракатланиш йўналишлари кўрсатиб берилади. Бу тренингларда қуйидагиларга эътибор берилади:
 Имтиҳон жараёнида барча баробар эканлиги, яъни имтиҳон топшираётганлар синов ўтказилаётган хонага биринчи бор кирганлиги, ҳеч ким бир-бирини танимаслиги, имкониятлари тенглигини ҳисобга олиб, эркин ҳаракатланиши ҳамда  ҳар бир савол учун курашиш кераклиги мисоллар билан тушунтирилади.

 Имтиҳон жараёнида катта ё майда ишлар бўлмаслиги, барча жиҳатларга алоҳида эътибор бериш кераклиги ҳатто эрталаб  қандай овқатланиш ҳам имтиҳон натижасига таъсир қилишини абитуриент яхши тушуниши зарур.

 Бир неча йиллик тайёргарлик уч соатда топшириладиган тестнинг натижасига боғлиқлигини тушуниш ва вақтни тўғри тақсимлаш керак. Негаки, имтиҳон учун ажратилган уч соат уч дақиқадек туюлиши табиий ҳолатдир.

• Ўқув марказида ташкил этиладиган барча ойлик тест синовлари абитуриентларимиз учун 1-август  синовларига руҳан тенглаштирилиб, олган натижалари аввалги йилги  натижаларга солиштирилади. Абитуриентнинг олган бали ўзи танлаган олий таълим муассасасига етиш ёки етмаслиги аниқланади.  Натижага қараб керакли маслаҳат ва йўналишлар берилади

Юқоридаги омиллар сабаб бизда  тайёрланаётган абитуриентларнинг кўпчилиги талабаларга айланмоқда.  Сиз ҳам бизнинг сафимизга кирмоқчи бўлсангиз шошилинг! 1-апрелдан янги гуруҳлар очилмоқда.  «Registon» ўқув маркази абитуриентларни синов асосида ўз жамоасига қабул қилади.  registonstudy.uz  сайти орқали рўйхатдан ўтинг ва биз билан боғланинг!

ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР
•    Тарих
•    Она тили ва адабиёт
•    Инглиз тили

ИҚТИСОДИЁТ
•    Математика ва информатика
•    Инглиз тили
•    Она тили ва адабиёт

ТЕХНИКА
• Математика ва информатика
• Физика
• Она тили ва адабиёт / инглиз тили

ТАБИИЙ
• Кимё
• Биология
• Она тили ва адабиёт

Ҳар бир фан ҳафтада 3 марта, 2 соатдан бўлади.
Ойлик тест  натижаларига кўра:
1 - ўрин соҳиби - 100% бепул
2 - ўрин соҳиби - 50% бепул
3 - ўрин соҳиби - 30% бепул

«Registon» ўқув марказида таълим олишни танлаган ўқувчиларнинг имтиёзлари:
• Энг  янги   мактаб дарсликлари бепул берилади;
• 1-август тест синовлари учун махсус психологик дастур асосида тайёргарлик;
• Ҳар ойнинг охирида ДТМ андозасида мукаммал  тест синовлари;
• Дам олиш кунларисиз узлуксиз ўқув машғулотлари;
• 8—10 кишилик кичик гуруҳлардаги сифатли таълим;
• ДТМ  тестларининг тузилиши ва уларни ечишда эътиборга олиш  лозим бўлган жиҳатлар ҳақида қимматли маълумотлар;

«Registon» нодавлат таълим маркази

Манзил: Тошкент шаҳар, Учтепа  тумани, Лутфий кўчаси, 65А-уй
Мўлжал: Фарход бозори, «Ўзбегим таомлари»  
Телефон: (+998-93) 536-27-00, (+998-90) 952-27-00

Чилонзор филиали:
Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор  тумани, Кичик халқа йўли  кўчаси, 6/1-уй
Моължал: Турон банк,  “Чилонзор”  метро бекати
Телефон: (+998-94) 602-33-44,  (+998-90) 356-20-04

Реклама ҳуқуқи асосида.

Мавзуга оид