Ўзбекистон | 11:54 / 29.03.2017
6877
2 дақиқада ўқилади

Соғлиқни сақлаш вазири Москвада россиялик ҳамкасби билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов раҳбарлигидаги делегация Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова билан учрашув ўтказди.

Учрашувда тиббиёт соҳасидаги илм-фан ва таълим масалаларида ўзаро тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди, шунингдек, томонлар шифокорлик амалиётига телемедицина технологияларини жорий этиш бўйича тажриба алмашдилар. 

Айни дамда икки мамлакат тиббиёт ва илмий муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича 10та келишув имзоланган. Бундан ташқари, яна 8та ана шундай ҳужжат имзоланиши режалаштирилмоқда.

Россиялик вазир бу даражадаги ҳамкорлик икки мамлакат ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратиши ҳамда икки давлат фуқароларининг фаровонлигига хизмат қилишини таъкидлади. 

Учрашув якунида Вероника Скворцова Алишер Шодмоновни Москвада бўлиб ўтадиган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Сил касаллиги бўйича биринчи глобал вазирлар конференциясида иштирок этишга таклиф этди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид