09:41 / 29.03.2017
9258

Ўзбекистон авиакомпанияси “Пулково” аэропортига парвозлар бўйича етакчи бўлди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 2017 йилнинг январь-февраль ойларида Санкт-Петербургдаги “Пулково” аэропортига йўловчи элтиш бўйича етакчи ўринга кўтарилди. Бу ҳақда авиакомпания Ахборот хизмати хабар бермоқда.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ҳар куни Санкт-Петербургга парвозларни амалга оширмоқда. Улар нафақат Тошкент шаҳридан балки Республикадаги “Фарғона”, “Урганч”, “Самарқанд”, “Термез”, “Андижон” ва “Бухоро” аэропортларидан ҳам бўлмоқда.

“Пулково” аэропортига парвоз уюштирган хорижий авикомпаниялар қаторида Lufthansa, “Белавиа”, “Эмирейтс” ва KLMлар мавжуд. Улар мазкур даврда Санкт-Петербург аэропортига 149,31 минг йўловчини олиб келишган.

Top