Жамият | 20:09 / 30.03.2017
13202
2 дақиқада ўқилади

Катта миқдорда "сунъий қон" олиш усули ишлаб чиқилди

Замонавий тиббиётнинг энг долзарб муаммоларидан бири - зарур қон гуруҳининг етарли миқдорда мавжуд бўлиши. Тиббиёт ходимлари узоқ вақтдан буён сунъий қон олиш усулини ишлаб чиқишга ҳаракат қилишмоқда. Бу чекланмаган миқдордаги қон заҳираларига эга бўлиш имконини бериб, донор қонига бўлган муҳтожликдан халос қиларди. Айниқса, камёб гуруҳдаги қонларни олиш жуда муҳим. NewAtlas'да шу ҳақида хабар берилди

Бугунга қадар илдиз ҳужайралари ёрдамида қон олишнинг тажриба усули мавжуд эди. Бироқ жараён миқдорига кўра чекланган ва жуда қимматдир. 

Буюк Британия олимлари катта миқдордаги сунъий қон олиш муаммосини ҳал қилишга яқиндан ёндашишга муваффақ бўлишди. "Ўлмас" эритроцитлар қўлланганда чекланмаган миқдорда қон олиш мумкин экан. 

Сунъий қон қўллашдаги кейинги босқич тажриба усуллари асосида унинг ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш ҳисобланади. Бугунги кунга қадар тайёрланган бир неча литр қон эса Соғлиқни сақлаш миллий хизматида клиник синовдан ўтади. 

Мавзуга оид