16:25 / 31.03.2017
5300

Hyundai Grandeur гибридга айланди

Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси Сеулдаги моторшоуда янги авлод Grandeur седанининг гибрид модификациясини намойиш этди. Янги машина аввалги намуналаридан экстерьери ва салонининг ички кўриниши билан фарқланади. Масалан, одатдаги пластмасса ўрнига эман дарахти пўстлоғидан фойдаланилган. 

Гибрид қурилмаси таркиби 159 от кучига эга, 2,4 литрли бензинли мотор ва 51 кучли электромотордан иборат. Унга, шунингдек, олти босқичли автомат узатмалар қутиси ҳамда 1,76 кВ*соатлик батареялар тўплами киради. Аввалги авлод гибрид автомобили билан таққослаганда батарея қуввати 23 фоизга ошган. Электр двигатели 9 фоизга кучлироқ бўлган. 

Гибрид седани 100 кмга 6,2 литр ёқилғи сарфлайди. Машина аввалгисидан 8 фоизга тежамкорроқ экани айтилмоқда. 

Hyundai Жанубий Кореянинг ўзида йилига 10 минг дона Grandeur гибридини сотишни режалаштирмоқда. Унинг нархи 32 мингдан 36 минг АҚШ долларигача баҳоланаяпти. 

 

Мавзуга оид
Top