Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко бош штабга Донбассда ўт очишни тўхтатишни буюрди
Фото: AP
Украина президенти Пётр Порошенко Украина бош штаби ва мудофаа вазирига 1 апрелдан Донбассда ўт очишни тўхтатишни буюрди. Бу ҳақда Порошенко матбуот котиби Святослав Цеголко твиттерда маълум қилди.
Ҳозирда Мальтада бўлган Порошенко айирмачилар ярашув сулҳига амал қилишларига шубҳа билдирди.
29 март куни Украина бўйича алоқа гуруҳи Минскда 1 апрелдан Донбассда ўт очишни тўлиқ тўхтатишга келишиб олганди.
Айирмачилар ярашув сулҳига амал қилишларини айтишган. Тан олинмаган "Луганск халқ республикаси" халқ милицияси расмий вакили Андрей Марочко айирмачилар ҳозир жавоб ўт очишмаётганини ва Минск келишувларига амал қилишаётганини таъкидлаб ўтган. Бироқ унинг айтишича, 29 март куни эришилган келишувлардан кейин Донбассда вазият кескинлашган ва украиналик ҳарбийлар томондан ўққа тутишлар сони ошган.
Мавзуга оид
21:32 / 16.01.2026
Украинада янги коррупцион можаро. Нишонда – Тимошенко
20:49 / 16.01.2026
Америка инвестиция фонди Россия империяси қарзлари бўйича Россиядан 225 миллиард доллар талаб қилди
19:12 / 16.01.2026
Киевда юзлаб кўп қаватли уйлар иссиқлик ва светсиз қолди (фотолар)
13:40 / 16.01.2026