Жаҳон | 19:10 / 01.04.2017
4038
1 дақиқада ўқилади

Хитойда 40 дан кўпроқ автомобиль иштирокидаги автоҳалокатда 7 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Хэнань вилоятида 40 дан кўпроқ автомобилнинг тўқнашиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Полицияда маълум қилинишича, Сисянь уездидаги йўлнинг 2 километрлик қисмида бирданига бир нечта йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Таъкидланишича, ЙТҲ оқибатида бир киши жароҳат олган, унинг аҳволи жуда оғир дея баҳоланган. 

Маълум қилинишича, ЙТҲга туман ва йўлда кўриш даражаси пастлиги сабаб бўлган. 

ЙТҲ тергов қилинмоқда.

Мавзуга оид