Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон миллий жамоаси назорат ўйинида Хитой билан дурангга эришди
Баҳс Дубайда «ёпиқ эшиклар ортида» ўтди: унга мухлислар ва журналистлар киритилмади, ТВ трансляцияси амалга оширилмади. Бош мураббий Фабио Каннаваро ички чемпионатдаги футболчиларни синовдан ўтказди.
Ўзбекистон миллий жамоаси Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.
Йиғин санаси ФИФА кунларига тўғри келмагани боис бош мураббий Фабио Каннаваро ички чемпионатдаги футболчиларни жалб қилди.
Йиғин доирасида 26 январ куни Хитой миллий жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказилди. Баҳс «ёпиқ эшиклар ортида» ўтди: унга мухлислар ва журналистлар киритилмади, ТВ трансляцияси амалга оширилмади.
Ўйин 35 дақиқадан иборат 3 та тайм форматида ўтказилди – бунда мураббийлар йиғинга жалб қилинган футболчиларни кўпроқ синаб кўриш имкониятига эга бўлади.
Баҳс 2:2 ҳисобида якунланди, ўзбекистонликлар сўнгги дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди.
Назорат ўйини
26 январ, Дубай (БАА)
Ўзбекистон – Хитой – 2:2
Голлар: Жавоҳир Ҳусанов 91, Беҳруз Каримов 105 – Рақиб голлари (12 пен, 20)
Ўзбекистон: Ўткир Юсупов (Владимир Назаров 36, Эдем Неманов 71), Авазбек Ўлмасалиев (Самандар Мавлонқулов 50, Фирдавс Абдураҳмонов 90), Достон Турсунов (Иброҳимҳалил Йўлдошев 50), Қувондиқ Рўзиев (Аббос Ғуломов 36, Жасур Жалолиддинов 71), Икром Алибоев (Алишер Одилов 36, Хуршид Ғиёсов 71), Маҳмуд Маҳамаджонов (Шерзод Эсанов 36, Беҳруз Каримов 71), Анвар Ҳожимирзаев (Иброҳим Ибрагимов 36), Нодир Абдураззоқов (Алибек Давронов 50), Рустам Турдимуродов (Отабек Аҳадов 50, Жавоҳир Ҳусанов 90), Азиз Холмуродов (Ойбек Бозоров, 36 Сардор Баҳромов, 71), Дилшод Комилов (Жаҳонгир Ўрозов, 50).
Мавзуга оид
21:06
Японлар пандалар билан хайрлашмоқда – ўзаро муносабатлар ёмонлашгани туфайли Хитой уларни қайтариб олмоқда
09:35
Хитойда нуфузли генералларга қарши тергов бошланди
08:42
Канада Трампнинг Хитой билан келишув ҳақидаги танқидини рад этди
22:04 / 25.01.2026