Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Porsche машиналари синовдан қандай ўтказилади?
Porsche компанияси машиналари синовлари қандай ўтиши ҳақида сўзланган видеороликни намойиш қилди. Компания кўплаб тарихий лаҳзаларни киритган видеода Вайсахдаги синов полигони ҳақида сўзланади.
Полигон 1966 йилда очилган. У махсус айланма майдонни ўз ичига олган. Бу майдонда автомобилнинг бошқарувчанлиги, унинг сирпаниш ва кескин бурилишларда ўзини тутиши синалади ҳамда ён томонлама юкламалар ўлчанади. Полигон ҳудудида ёмон йўлларни имитация қилувчи ғадир-будирликларга эга синов треки, тузли сув билан тўлдирилган ҳовуз бор. Автомобиль кузовининг пастки қисмларининг емирилишга бардошлиги ва барча бирикмалари ишончлилигини текшириш учун бу ҳовуздан 30 км/соат тезлик билан юргазиб ўтилади.
Бундан ташқари, полигонда аэродинамик туннел ва краш-тестлар ўтказиш учун қурилма мавжуд.
Мавзуга оид
22:34 / 27.04.2026
Тарихдаги энг қудратли Porsche электромобили тақдим этилди
09:13 / 31.10.2025
Volkswagen’нинг бир чоракдаги зарари 1 миллиард евродан ошди
12:12 / 18.10.2025
Porsche компаниясини McLaren собиқ бош директори бошқаради
15:07 / 26.07.2025