Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг қизи ва куёви давлати қанча экани маълум қилинди
АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнер давлати 740 миллион доллар атрофида. Бундан АҚШ президенти маъмурияти ходимларининг молиявий ҳолати ҳақидаги маълумотлар дарак бермоқда.
The New York Times’нинг хабар беришича, Трампнинг қизи президент ёрдамчиси лавозимини эгаллаганидан сўнг ҳам Trump International Hotel’га эгалик ҳуқуқидаги улушини сақлаб қолган.
ОАВ маълумотига кўра, Дональд Трамп маъмурияти аъзоларининг бойлиги 12 млрд. доллардан кўпроқни ташкил этади. Бу эса АҚШ тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир.
Аввалроқ Иванка отаси жамоаси расмий ходими бўлиши, бироқ иш ҳақи олмаслиги ҳақида маълум қилгани борасида хабар бергандик.
Мавзуга оид
23:29 / 22.01.2026
Трампнинг куёви Кушнер курорт ва осмонўпар биноларига эга «Янги Ғазо» режасини намойиш этди
00:48 / 07.12.2025
Зеленский Уиткофф ва Трампнинг куёви билан тинчлик масаласини муҳокама қилди
09:21 / 06.12.2025
Кушнер – тинчлик бўйича музокарачи: Украинани нима кутмоқда?
19:38 / 03.12.2025