Жамият | 19:57 / 02.04.2017
5151
1 дақиқада ўқилади

Швецияда ўқувчиларни олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди

Фото: Twitter.com/@JMNoticias

Швециянинг марказий қисмидаги Херьедален вилоятида 50 дан кўпроқ мактаб ўқувчисини олиб кетаётган автобус йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Йўл-транспорт ҳодисаси 2 апрель куни эрталаб Свег шаҳридан 20 км узоқликда юз берган. Воқеа жойига 2 та вертолёт ва бир нечта тез тиббий ёрдам машинаси етиб келган. 

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, автобусда 8-синфларнинг 50 дан кўпроқ ўқувчиси ва 6 нафар катта ёшли одамлар бўлган. Икки киши шифохонага етказилган. Умумий ҳисобда 30 га яқин одам жароҳат олган.

Воқеага нима сабаб бўлгани ҳали ўрнатилмаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид