Ўзбекистон | 18:09 / 03.04.2017
9676
1 дақиқада ўқилади

Ҳукумат 2017 йилда Олий Мажлисга 30 та қонун лойиҳасини киритади

Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2017 йилдаги 160-сон қарори билан 2017 йил учун қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш Дастури тасдиқланди, деб хабар бермоқда Norma.uz.

У 30 банддан иборат бўлиб, Президент ҳужжатларида назарда тутилган 22 та қонун лойиҳаси, 8 таси - давлат бошқаруви органларининг ташаббус ва таклифлари шулар жумласидан. 

Улар орасида қуйидаги Қонун лойиҳалари бор:

•  «Маъмурий тартиб-тамойиллар  тўғрисида» 
 
•  «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида» 

•   «Аҳоли бандлигига кўмаклашиш нодавлат ташкилотлари (рекрутинг агентликлари) тўғрисида» 

•   «Меҳнат  миграцияси тўғрисида»

•  «Яраштирув (медиация) жараёнлари тўғрисида
  
•  «Давлат хизмати тўғрисида» ва бошқа қонун лойиҳалари. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид