Жамият | 22:22 / 05.04.2017
8707
2 дақиқада ўқилади

Халқ муаммолари билан юзма-юз: Сирғали тумани сайёр қабулда

5 апрель куни Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати томонидан Сирғали ва Яккасарой тумани аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этилди. 

Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати масъул ходимлари, давлат орган ходимлари, тегишли идора раҳбарлари ҳамда муаммоси мавжуд бўлган фуқаролар иштирок этишди. 

Сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналаригача туман аҳолиси томонидан йўлланган мурожаатлар кўриб чиқилди. 

Жорий йилнинг 4 апрель кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига мамлакат фуқаролари ва табдиркорларидан Сирғали тумани бўйича жами 12 557 мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 12 162 таси жисмоний шахслардан ҳамда 395 таси юридик шахсларга тегишлидир. 

Айни дамда мурожаатларнинг 10813 таси кўриб чиқилган бўлиб, 1744 мурожаат эса кўриб чиқилмоқда.

Мавзуга оид