Ўзбекистон | 15:02 / 06.04.2017
171742
1 дақиқада ўқилади

Армияда хизмат қилган абитуриентлар учун имтиёз бериш тартиби ўзгарди

Янги ўқув йилидан (2017−2018) бошлаб Ўзбекистон қуролли кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмлар тавсияномаларига эга бўлган абитуриентларга кириш тестларида тўплаган балларининг 50 фоизи қўшиб берилади. Бу маълумот Олий таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган. Тегишли қарорга ўзгартириш киритилгани ҳақида lex.uz миллий қонунчилик базасида маълум қилинган.

Ўзгаришлар Ўзбекистон Президентининг 4 апрелда имзоланган қарори билан тасдиқланган. Аввалроқ армияда хизмат қилган фуқароларнинг кириш имтиҳонларидаги бу имтиёз максимал мумкин бўлган балл миқдорининг 27 фоизига тенг эди.

Имтиёз мамлакатнинг турли йўналиш ва мутахассисликлар бўйича бакалаврлар тайёрлайдиган барча олий ўқув юртларига тегишли. Имтиёз олишнинг бошқа шартлари ўзгаришларсиз қолган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти