Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Март ойида Тошкентда 2 кгдан ортиқ гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди
Тошкентда ўтган бир ҳафта мобайнида 22та гиёҳвандлик билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши кураш борасида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида март ойида жами 137та ҳолат аниқланган ва жами 2 кгдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳафта давомида ўтказилган тадбирларда 37 грамм марихуана, 4 грамм гашиш гиёҳвандлик моддалари далилий ашё тариқасида олинган.
ИИББда ўтказилган матбуот брифингида маълум қилинишича, Тошкент шаҳрига кириб келиш постларида 14 нафар қидирувдаги шахс ушланган, 4та ҳужжатни қалбакилаштириш жинояти аниқланган, 2та – пневматик тўппонча, 1та – пневматик милтиқ ва 1та – тақиқланган диний адабиётлар олиб кирилиши аниқланган.
Мавзуга оид
10:39 / 02.05.2026
Жиноятни босди-босди қилиб беришини айтиб пул олган ИИБ ходими ушланди
23:36 / 29.04.2026
АҚШда «опиум эпидемияси»га сабаб бўлган фармацевтика компанияси ёпилади
17:00 / 28.04.2026
“Эгнидаги формасига ишониб қолибман” – Андижонда ЙХҲБ инспектори одамларни чув туширди
13:58 / 25.04.2026