Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина прокуратураси Поклонская ва Аксёнов устидан суриштирув бошлади
Муассаса судга берган тегишли сўровномада Қримнинг ўн нафар амалдорлари исми келтирилган.
Украина бош прокуратураси (УБП) Киевнинг Печёрск судидан давлатга хиёнат қилишда гумон қилинаётган Қримдаги амалдорлар устидан сиртдан суриштирув ишлари олиб бориш учун рухсат сўраган.
УБП матбуот хизмати томонидан эълон қилинган рўйхатда 10 кишининг исм-фамилияси ўрин олган. Хусусан, гап Қрим раҳбари Сергей Аксёнов, Қрим парламенти спикери Владимир Константинов ва 2016 йил октябрига қадар Қрим прокурори лавозимини эгаллаб турган Россия Давлат думаси депутати Наталья Поклонская ҳақида бормоқда.
Украина ҳуқуқ-тартибот органлари уларни 2014 йилнинг февраль–март ойлари мобайнида "Украина конституциявий тузумини куч ишлатиб йўқ қилиш ва давлат чегараларини ўзгартириш мақсадида жиноий гуруҳ тузган"ликда гумон қилишмоқда.
"Суд томонидан қабул қилинган шундай рухсат тақдим этувчи қарор Қрим ва Севастополнинг амалдорлари деб аталувчи кишилар устидан судгача бўлган суриштирув ишларини якунлашга имкон яратади", — дейилади УБП сайтида эълон қилинган пресс-релизда.
Мавзуга оид
19:51
“Фарҳод” автоэҳтиёт қисмлар бозоридаги жиноий гуруҳ аъзоларига ҳукм ўқилди
19:04
«Зарар бор» – Путин Украина ҳужумлари, бензин тақчиллиги ва Анкориж келишуви ҳақида
11:56
Дониёр Турғунов устидан суд бошланди: автомобилни олиб қочиш моддаси айбловдан чиқарилган
13:17 / 29.06.2026