Жаҳон | 20:16 / 07.04.2017
15579
1 дақиқада ўқилади

Швециядаги теракт қурбонлари сони ортди

Стокҳолм марказида юк машинаси орқали содир этилган теракт қурбонлари сони 5 нафарга етди. Бу ҳақда Ekot радиоси орқали хабар берилган.

Бундан олдинроқ мамлакат бош вазири Стефан Лёвен ҳодисани теракт сифатида атаб, қурбонлар сони 2 нафарлигини маълум қилганди. Жароҳатланганлар сони аниқ эмас.

Стокгольм марказидаги пиёдалар кўчасида юк машинаси оломон устига босиб борди.

Полиция талабига кўра шаҳарда метрополитен ҳаракати тўхтатилди, шаҳарнинг бош вокзали билан боғловчи темирйўл тармоқларида ҳам ҳаракат тўхтатилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид