Захарова: "Трансляция кетмоқда! Мени бутун дунёда кўришмоқда!"
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова АҚШ ҲДКнинг Суриядаги ҳукумат қўшини базасига ракета ҳужуми юзасидан идоранинг расмий изоҳини ўқиш пайтида икки марта тўхтаб қолди.
«Россия 24» телеканалининг тўғридан-тўғри уланиши вақтида Захарова дастлаб ВГТРК трансляцияни ўчирдими ёки йўқ - аниқлик киритишга ҳаракат қилди, кейин эса икки марта баёнотни ўқишда хатога йўл қўйди. Шундан сўнг ТИВ трансляцияси номаълум сабабларга кўра, ўчириб қўйилди.
"Трансляция кетмоқда! Мени бутун дунёда кўришмоқда! Яна бир марта айтаман: «Россия 24» трансляцияни узатган".
Мария Захарова, Россия ТИВнинг расмий вакили
Кейинроқ Захарова телеканал эфирида яна бир бор намойиш этилди, бу сафар у ТИВнинг Суриядаги вазият бўйича баёнотини муваффақиятли ўқиб берди. Қуйида баёнот матни ҳавола этилади:
"7 апрелга ўтар кечаси АҚШ Идлиб провинциясидаги кимёвий ҳужум баҳонасида Сурия ҳукумат қўшинларига қарата зарба берди.
АҚШ ҳеч нарсага ойдинлик киритмай, ўз кучини намойиш қилишга, мамлакатда халқаро терроризм билан курашувчиларга қарши ҳарбий ҳаракатларга ўтди.
АҚШ бундай ўйланмаган ёндашувларни биринчи марта намойиш қилиши эмас. У дунёда мавжуд муаммоларни чуқурлаштирмоқда ва миллий хавфсизликка хавф солмоқда, холос. АҚШ ва бошқа мамлакат ҳарбийларининг Сурия ёки бошқа бошқа мамлакат ҳудудида ҳукумат рухсатисиз фаолият юритиши халқаро ҳуқуқнинг қўпол, яққол ва асоссиз бузилиши ҳисобланади. Агар авваллари бу терроризм билан курашнинг вазифаси сифатида изоҳланган бўлса, ҳозир суверен сурияга қарши агрессия акти яққол намоён бўлмоқда. Бугун АҚШ томонидан қўлланган ҳаракатлар Россия-Америка муносабатларига яна бир бор рахна солмоқда.
Биз замонамизнинг энг қайноқ муаммоларини ечиш бўйича ҳамкорликка тайёр эканлигимизни бир неча маротаба маълум қилганмиз. Бу муаммолар орасида халқаро терроризмга қарши кураш биринчи ўринда. Биз Суриянинг қонуний ҳукуматига қарши ноқонуний хатти-ҳаракатларни ҳеч қачон қўллаб-қувватламаймиз.
Америка Сурия ҳукумат қўшинлари у ерда кимёвий қурол қўлламаганини тушунмаслиги мумкин эмас. Дамашқда бундай қуролнинг ўзи йўқ ва бу малакали мутахассислар томонидан бир неча бор тасдиқланган. Кимёвий қуролни тақиқловчи ташкилот линияси бўйича шундай хулосалар қилинган. Сўнгги йиллар ичида мазкур ташкилот деярли барча объектларни текширувдан ўтказди.
Идлибга келадиган бўлсак, террорчилар у ерда кейинчалик Сурия ва Ироқда қўллаш учун заҳарловчи моддаларни ишлаб чиқариш билан шуғулланишган. Сурия қуролли кучларининг махсус операцияси натижасида бунга нуқта қўйилган.
АҚШ ўзини оддий нарсаларни тушунмасликка олмоқда. У Ироқда террорчилар томонидан кимёвий қурол қўлланишига кўз юмганди, Боғдод эса бу ҳақида расман хабар берган. Бу билан халқаро терроризмга фақат йўл очиб бериш, уни кучайтириш ва оммавий қирғин қуроллари қўлланган янги ҳужумларни кутиб қолиш мумкин.
Шубҳасиз, АҚШнинг ҳарбий акцияси - Америка коалицияси ҳаракатлари натижасида юзлаб тинч аҳоли ҳалок бўлган ва гуманитар фожиа авж олган Мўсулдаги вазиятга қаратилган эътиборни чалғитишга бўлган уриниш. Америка ракеталари зарбаси олдиндан тайёрланганига шубҳа йўқ. Зарба бериш қарори Вашингтонда Идлибдаги воқеаларгача тайёрлангани ва бу шунчаки ўз кучини намойиш қилиш мақсадида ишлатилгани ҳар қандай мутахассисга яхши аён. Россия АҚШ билан тузилган Суриядаги амалиётлар давомида авиация парвози хавфсизлигини таъминлашга доир меморандумига амал қилинишини тўхтатади.
БМТ Хавфсизлик Кенгашини юзага келган вазият муҳокамаси учун фавқулодда йиғилиш ўтказишга чақирамиз. Яқин вақт ичида жорий вазиятни баҳолаш юзасидан РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров чиқиш қилади".
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024