Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АПЛ. «Тоттенҳэм» «Челси» билан орадаги фарқни 4 очкогача қисқартирди
Англия премьер-лигасининг 32-туридан ўрин олган дастлабки учрашув бўлиб ўтди. Унда «Тоттенҳэм» «Уотфорд»ни қабул қилди.
Чемпионлик учун курашни даво эттираётган Маурисио Почеттино шогирдлари учрашувнинг 33-дақиқасида ҳисобни очишди. Делли Алли томонидан киритилган голдан сўнг, Эрик Дайер ва Сонг Ҳёнг Мин биринчи бўлимнинг ўзида ҳисоб йирик кўриниш олишини таъминлашди. Иккинчи бўлимда Сонг томонидан киритилган яна бир гол ўйинга сўнгги нуқтани қўйди.
Ушбу ғалабадан кейин «Тотенҳэм» ҳисобидаги очколар сони 68тага етди ва жамоа «Челси» билан орадаги фарқни 4 очкогача қисқартди. Конте шогирдлари 32-тур учрашувини кечки пайт ўтказишади.
Англия премьер-лигаси. 32-тур
Тоттенхэм – Уотфорд 4:0 (3:0)
Голлар: Алли (33), Дайер (39), Сон Ҳёнг Мин (44, 54).
Тоттенҳэм: Льорис, Алдервейрелд, Дэвис, Триппьер, Вертонген, Дайер, Дембеле (Сиссоко, 75), Алли, Эриксен, Янссен (Кейн, 61), Сон Ҳёнг Мин (Онома, 88).
Уотфорд: Гомес, Кэткарт, Холебас, Янмат, Мариаппа, Амрабат (Дини, 70), Дукуре (Суньига, 59), Клеверли, Ньянг, Окака Чука (Кабаселе, 84), Саксесс.
Огоҳлантиришлар: Дукуре (34).
Мавзуга оид
22:21 / 29.03.2026
«Тоттенҳем» Игор Тудорнинг истеъфосини эълон қилди
00:33 / 01.03.2020
АПЛ. «Ливерпуль» «Уотфорд»га йирик ҳисобда ютқазиб, мавсумдаги илк мағлубиятни тан олди
09:30 / 22.09.2019
«Сити» 18 дақиқада 5та гол уриб рекорд ўрнатди. Кейин яна 3та гол урди
20:15 / 07.08.2019