Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳасанбой Дўсматов ва Шаҳрам Ғиёсов “Қирол кубоги-2017” финалида рингга чиқмайди
Аввал хабар берганимиздек, Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган Қирол кубоги-2017 мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси тўрт нафар аъзоси Ҳасанбой Дўсматов, Элнур Абдураимов, Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримов финалга йўл олганди.
Ўзбекистон бокс федерациясининг хабар қилишича, терма жамоа мураббийлари Ҳасанбой Дўсматов ва Шаҳрам Ғиёсовни мусобақа финал жангига чиқармасликка қарор қилди. Бундан кўзланган мақсад - мураббийлар боксчиларни кутилмаган жароҳат орттириб олишдан сақлашни кўзда тутган.
Қолган икки нафар боксчимиз - Элнур Абдураимов ва Исроил Мадримов эса финал учрашувида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида 30 апрель-7 май кунлари ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик босқичи ҳисобланади.
Мавзуга оид
23:11 / 13.12.2025
Ўзбекистонлик боксчилар жаҳон чемпионатини икки олтин ва тўрт кумуш медал билан якунладилар
19:35 / 13.12.2025
Ҳасанбой Дўсматов икки карра жаҳон чемпионига айланди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
17:24 / 06.01.2025