Спорт | 12:28 / 08.04.2017
61466
1 дақиқада ўқилади

Ҳасанбой Дўсматов ва Шаҳрам Ғиёсов “Қирол кубоги-2017” финалида рингга чиқмайди

Аввал хабар берганимиздек, Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган Қирол кубоги-2017 мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси тўрт нафар аъзоси Ҳасанбой Дўсматов, Элнур Абдураимов, Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримов финалга йўл олганди.

Ўзбекистон бокс федерациясининг хабар қилишича, терма жамоа мураббийлари Ҳасанбой Дўсматов ва Шаҳрам Ғиёсовни мусобақа финал жангига чиқармасликка қарор қилди. Бундан кўзланган мақсад - мураббийлар боксчиларни кутилмаган жароҳат орттириб олишдан сақлашни кўзда тутган. 

Қолган икки нафар боксчимиз - Элнур Абдураимов ва Исроил Мадримов эса финал учрашувида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида 30 апрель-7 май кунлари ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик босқичи ҳисобланади.

Мавзуга оид