15:30 / 08.04.2017
7140

Фазогир Георгий Гречко вафот этди

Машҳур фазогир Георгий Гречко 8 апрель, шанба кунига ўтар кечаси вафот этди. Бу ҳақда «Новости Космонавтики» портали хабар берди.

Гречко учта фазовий парвозни амалга оширган.

Биринчиси – 1975 йилнинг 11 январидан 9 февралига қадар “Союз-17” кемаси ва “Салют-4” орбитал станцияси асосий экспедициясига бортмуҳандис сифатида. Иккинчиси, ўз вақти учун рекорд саналган бўлиб, 1977 йилдан 10 декабридан 1978 йилнинг 16 март кунига қадар “Союз-26” кемаси ва “Салют-6” станциясига биринчи асосий экспедицияси бортмуҳандиси сифатида амалга оширилган. Учинчиси – 1985 йилнинг 17-25 сентябрь кунлари “Союз-Т-14” (парвоз) ва “Союз-Т-13” (қўниш) кемаси бортмуҳандиси сифатида “Салют-7” станциясига сменалар алмашинуви даврида.

У шунингдек Собиқ иттифоқнинг илк сунъий йўлдошлари ва сайёралараро станцияларини ишлаб чиқишда ҳам иштирок этган.

Top