Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Асад: АҚШ ўз мақсадига эриша олмайди
Сурия президенти Башар Асад Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан телефон орқали мулоқот ўтказди. SANA хабарига кўра, бу мулоқот эронликлар томони ташаббуси билан ташкил қилинган.
Асад суҳбат давомида америкаликлар авиазарбалар орқали ўз мақсадларига эриша олмаслигини айтиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, АҚШ бу ҳужум орқали Суриядаги жангариларнинг руҳини кўтарди.
Руҳоний эса терроризмга қарши курашда Дамашқ билан ҳамкорлик давом эттирилишини маълум қилган. У АҚШ Сурия авиабазасини бомбалаш орқали мамлакат суверенитетини ва халқаро қонунчилик тамойилларини қўпол равишда бузгани ҳақида фикр билдирган.
Бундан олдинроқ Туркия Россияни Башар Асадни қўллаб-қувватлашни бас қилишга чақиргани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:20 / 15.08.2023
Эрон прокуратураси собиқ президентга нисбатан жиноий иш очди
21:35 / 01.08.2021
Ҳасан Руҳоний ўз президентлиги вақтида йўл қўйилган хатолар учун Эрон халқидан узр сўради
21:27 / 20.01.2021
Эрон президенти Трампнинг сиёсатчи сифатида “ўлганини” айтди
20:38 / 25.11.2020