Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда ичида 21 киши бўлган ҳаво шари қулаб тушди
Туркиянинг Каппадокия вилояти ҳудудида жойлашган Невшеҳир шаҳри яқинида хорижлик сайёҳлар минган ҳаво шари қулаб тушди.
Hurriyet хабарига кўра, ушбу ҳодиса оқибатида франциялик сайёҳ ҳалок бўлган ҳамда Франция, Колумбия ва Туркия фуқаролари бўлган 20 киши жароҳатланган. Жабрланувчилар шифохоналарга етказилган.
Каппадокия — Анқарадан 250 километр масофада жойлашган тарихий ҳудуд бўлиб, ЮНЕСКОнинг бутундунё маданий ёдгорликлари рўйхатига киритилган. 2014 йилда ушбу ҳудудда 5 минг йиллик тарихга эга қадимий шаҳар қолдиқлари топилганди.
Мавзуга оид
18:02 / 02.06.2026
Тожикистонда Ўзбекистондан келтирилган ҳаво шари қулади ва одамлар жароҳат олди
06:02 / 22.06.2025
Бразилияда ҳаво шари қулаши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди
21:37 / 19.03.2024
Юзлаб ҳаво шарлари ва ноёб қоялар макони — Каппадокиядан фотожамланма
09:17 / 13.02.2023