Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик дзюдочи Мирзоҳид Фармонов Анталия Гран Приси ғолиби бўлди
Халқаро дзюдо федерациясининг Анталия Гран Присида ўзбекистонлик дзюдочи Мирзоҳид Фармонов олтин медални қўлга киритди. Ҳамюртимиз 73 кг гача вазн тоифасида мусобақа ғолиби бўлди.
Бу вазн тоифасида олтин медаль учун 26 дзюдочи, жумладан яна бир ўзбекистонлик спортчи Ғиёсжон Бобоев беллашди. Бироқ Бобоев словениялик Рок Драксичга чорак финалда мағлуб бўлди. Таъкидлаш жоизки, Ғиёсжон ўтган ҳафтада Тбилиси Гран Приси ғолиби бўлганди.
Фармонов мусобақанинг яримфиналида косоволик Акил Гжаков билан учрашиб, учта Ваза-ари билан ғолиб бўлди. Ҳамюртимиз учун финал баҳси оғир кечди, чунки у мусобақа мезбони вакили Ҳасан Ванлиоглу билан учрашишига тўғри келди. Маҳаллий мухлисларнинг турк дзюдочисини қизғин қўллаб-қувватлашларига қарамай, Мирзоҳиднинг бу баҳсда қўли баланд келди ва у Халқаро дзюдо федерацияси Гран Приларининг учинчи олтин медалини қўлга киритди.
Фармонов интервьюда ушбу ғалаба бутун Ўзбекистонники эканлигини айтиб ўтди.


Мавзуга оид
23:41 / 14.09.2025
Дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатида тенгсиз бўлди
19:53 / 27.02.2025
Шавкат Мирзиёев Халқаро дзюдо федерацияси раҳбарини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади
11:25 / 26.11.2024
Анталияда ёниб кетган SSJ билан аввалроқ 15 та авиаҳодиса юз берган
13:43 / 19.10.2024