Ўзбекистон | 10:07
806
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган давлатлар сони 167 тага етди

Анталия шаҳрида Ўзбекистон ва Руанда ташқи ишлар вазирлари ўртасида Қўшма коммюнике имзоланиши натижасида, Руанда мамлакат билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 167-давлатга айланди.

Фото: Бахтиёр Саидов / Telegram

“Дунё” ахборот агентлиги хабар қилишича, Анталияда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ҳамда Руанда ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Оливье Ндхунгирехе ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram каналида таъкидлашича, мазкур ҳужжат икки давлат ўртасидаги расмий дипломатик алоқаларга йўл очади. Шу билан бирга, икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар механизмини жорий этиш бўйича Англашув меморандуми ҳам имзоланган.

Қайд этилишича, ушбу келишувлар Ўзбекистоннинг Африка қитъаси давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид