17:12 / 10.04.2017
33120

"Флешка" савдо мажмуасида Техномарт’нинг филиали очилди

Техномарт — маиший техника дўконлари тармоғининг янги филиали Флешка (эски «Малика») савдо мажмуасида барпо этилди. 

9 апрель куни фаолиятини бошлаган ушбу дўкон савдо мажмуанинг олд томони, йўл ёқасида бўлиб, унда деярли барча техникани муддатли тўлов (кредит) асосида харид қилиш мумкин.

Янги филиалнинг очилиши муносабати билан апрель ойи сўнгига қадар барча маҳсулотларга 5 фоизлик чегирма берилмоқда ва албатта, Техномарт’нинг айнан шу дўконига ташриф буюриш манфаатлироқ!

  • Манзил: Флешка (Малика) савдо мажмуаси
  • Телефон: 200-1234

Дўкон интерьерини «Ziynat Design» тайёрлаган.

Техномарт билан танишинг

Техномарт’да телевизор, компьютер, ноутбук, телефон, ошхона техникалари, кир ювиш машинаси, совутгич, газ плитаси, чангютгич, гўшт майдалагич, дазмол, кондиционер ва ҳатто гўзаллик ҳамда чирой учун махсус техник қурилмалар сотувда мавжуд.

Тўловларни эса исталган турда — нақд ёки пластик карталари, электрон тўлов тизими орқали амалга ошириш мумкин. Шунингдек, барча маҳсулотлар кредитга — йил давомида ойма-ой бўлиб тўлаш имконияти билан сотиб олишингиз мумкин. Бунда:

  • Минимал ҳужжатлар, ҳаридорнинг доимий турар жойи Тошкент шаҳрида бўлиши талаб этилади;
  • Бошланғич тўлов 15 фоиздан бошланади;
  • Нарҳнинг қолган қисмини 12 ой давомида бўлиб-бўлиб тўланади;
  • Харид қилинган маҳсулотлар кўпайган сари, ҳар ойлик тўловингиздан «доимий харидор» картасига бонуслар йиғилиб борилади. Ушбу карталарнинг имтиёзларидан яна бири, карта эгасига махсус чегирмалар тақдим қилинади.

Техномарт’нинг қулайликлари унинг барча дўконларида ва texnomart.uz интернет-дўконида ҳам амал қилади. Сиз ҳам харидни хоҳланг онлайн, хоҳланг дўконларда амалга оширишингиз мумкин.

Агар сиз дўконларда айланиб юришдан кўра интернет орқали харид қилишни хуш кўрсангиз, қуйидаги бўлим сиз учун:

Texnomart.uz сайти билан танишинг

Маиший техникани кредитга интернет орқали бир зумдаёқ харид қилишни истайсизми? Ундай бўлса, Texnomart.uz – интернет-дўконига киринг, ўзингизга ёққан маҳсулотни танланг ва «муддатли тўловга харид қилиш» (купить в рассрочку) тугмасини босинг. Харид қилган маҳсулотингизни уйингизгача тез ва бепул етказиб берилади. 

Агар сайтдан ўзингизга зарур техникани топа олмасангиз, онлайн-чат орқали алоқага чиқиб ёки мана бу алоқа форма орқали дўкон маъмуриятига хабар бериш мумкин. Ва албатта, улар сизга ёрдам беришади.

Техномарт’нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб боришни ҳам унутманг. Чунки шу ерда фойдаланувчилар лойиҳа янгиликлари, акция ҳамда чегирмалар билан доимий тарзда хабардор қилиб борилмоқда.

Тошкент шаҳридаги бошқа дўконлар манзиллари:

  1. Авлиё Ота кўчаси, 4 (Миробод бозори)
  2. Олмазор кўчаси, 33 («Алишер Навоий» метро бекати)
  3. Амир Темур кўчаси, 7б (Юнусобод бозори)
  4. Фарҳод кўчаси (Фарҳод савдо комплекси, 2-дўкон)
  5. Бешариқ кўчаси (Кадишев бозори)
  6. Чилонзор кўчаси (Чилонзор савдо мажмуаси бекати)

Телефон: 200-1234

Реклама ҳуқуқи асосида

Top