Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ferrari 10 минг долларлик офис курсисини тақдим этади
Ferrari компанияси дизайн-маркази ўз тарихида биринчи марта офис курсисини яратади. Ҳаммаси бўлиб курсининг икки варианти ўйлаб чиқилган: мос равишда 10 минг ва 7 ярим минг евро турувчи President ҳамда Executive моделлари. Улар Италиянинг Poltrona Frau мебель корхонаси томонидан ишлаб чиқарилади.
Курси корпусини карбондан ёки алютекс материалидан тайёрлаш таклиф этилмоқда. Буюртмачи материал ва қоплама рангини ўз хоҳишига қараб танлаши мумкин, шу билан бирга, курсилар учун қопламалар Ferrari суперкарларида ҳам ишлатилган бўлади.
Курсини ноябрь-декабрь ойларида Poltrona Frau дўконларидан буюртма қилиш мумкин. Улар Ferrari Store’да сотиш учун тақдим этилиши ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Porsche ҳам офис курсисини ишлаб чиққанди. У 6570 доллар туради.



Мавзуга оид
20:43 / 26.05.2026
Ferrari биринчи электромобилини тақдим этди
23:34 / 25.12.2025
Тошкент шаҳри учун дизайн-код ишлаб чиқилди
16:05 / 10.09.2025
2,3 сонияда 100 км тезликка чиқади: Ferrari 1050 от кучига эга Testarossa’ни тақдим этди
10:43 / 11.08.2025