Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабгача таълим муассасаларида "Шахмат" тўгараклари ташкил этилади
Тошкентдаги шахмат бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабида "Мактабгача таълим муассасаларида "Шахмат” тўгаракларини кенг жорий этиш ва ривожлантириш" мавзусида ўқув семинари ўтказилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳамда пойтахтдаги туман мактабгача таълим бўлими йўриқчи-услубчилари иштирок этди.

Тадбирда Халқ таълими вазирлигининг тегишли бошқарма ва бўлим бошлиқлари, шахмат бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактаби масъул ходимлари ва бошқалар юртимизда ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ўзининг юксак самарасини бераётганини таъкидлади.
Семинарда "Мактабгача таълим муассасаларида "Шахмат" тўгаракларини ташкил этиш ва бошланғич кўникмаларни ҳосил қилиш" мавзусидаги тақдимот ва маҳорат дарсларида иштирокчиларга МТМда спортнинг ушбу турини кенг оммалаштириш, тарбияланувчиларни шахмат спортини ўрганишга иштиёқини ошириш юзсидан зарур услубий тавсиялар берилди.

Мавзуга оид
19:23 / 17.04.2026
Президент Синдоровга «Меҳнат шуҳрати» орденини шахсан топширди
18:33 / 15.04.2026
Синдоров турнирни яна бир рекорд билан якунлади
16:31 / 15.04.2026
“Ғурурланаман, сен қаҳрамонимизсан” — Шавкат Мирзиёев Жавоҳир Синдоровни шахсан табриклади
12:05 / 15.04.2026