Жаҳон | 08:12 / 14.04.2017
16033
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: АҚШ Шимолий Корея яқинида эсминецларини жойлаштирди

Фото: U.S. Navy/ Matt Brown

АҚШ Tomohawk қанотли ракеталари бўлган иккита эсминецини КХДРнинг ядро синовларини ўтказиши мумкин бўлган ҳудудидан 480 км узоқликда жойлаштирди. Бу ҳақда NBC телеканали разведкадаги манбаларига асосланган ҳолда хабар қилмоқда

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг "Карл Винсон" атом авиаташувчиси етакчилигидаги зарба гуруҳи Шимолий Кореяга йўл олган эди. 

Телеканалга кўра, АҚШ шу йўл билан эҳтимолий ядро синовининг олдини олмоқчи. Америка разведка ахборотига кўра, ядро синови шу ҳафта дам олиш кунлари бўлиб ўтиши керак. 

КХДРнинг ракета синовидан сўнг ўтган бир ҳафта мобайнида жаҳон ва Осиё минтақасида кенг муҳокама қилинган мавзу – АҚШнинг КХДРга эҳтимолий зарба бериши масаласи бўлди. Америка етакчиси Дональд Трамп Шимолий Кореяга таъсир этишнинг барча имкониятлари кўриб чиқилаётгани ҳақида баёнот берган эди. 

КХДР аввалги шу каби ҳолатларда бўлгани каби АҚШга ядро зарбаси бериш билан таҳдид қилишда давом этмоқда. 

Мавзуга оид