18:06 / 14.04.2017
25174

Путин ва Медведев ўтган йилда қанча маблағ ишлаб топгани маълум

Россия президенти маъмурияти ва вазирлар 2016 йилдаги даромадлар ҳақида маълумотномани тақдим этишди. Уларга тегишли декларация Кремль ва Россия вазирлар маҳкамаси сайтларида эълон қилинган.

Давлат раҳбари Владимир Путин ўтган йили 8,858 миллион рубль ишлаб топди, 2015 йилда эса бу сон 8,891 миллион рублга тенг бўлганди. Унга майдони 77 ва 153 квадрат метр бўлган икки хонадон, 15 сотихли ер майдони, гараж, гараж учун жой, шунингдек ГАЗ М-21, ГАЗ М-21-Р, "Нива" автомобиллари ва “Скиф” автомобиль тиркамаси тегишли.

Президент маъмуриятида 2016 йилда энг кўп маблағни маъмурият раҳбари биринчи ўринбосари Сергей Кириенко ишлаб топган - 85,487 миллион рубль. Путин матбуот котиби Дмитрий Песков эса 12,8 миллион рубль, унинг турмуш ўртоғи, фигурали учиш устаси Татьяна Навка эса 120,8 миллион рубль ишлаб топди.

Россия бош вазири Дмитрий Медведев ўтган йилда 8,58 миллион рубль ишлаб топгани ҳақидаги маълумотномани тақдим этган. Мамлакат ҳукумати раҳбари 47 сотихли ер майдонини ижарага олмоқда, ўзига эса 367,8 квадрат метр бўлган хонадон, шунингдек ГАЗ-20 ва ГАЗ-21 автомобиллари тегишли.

Ҳукумат раҳбари рафиқаси ўтган йили худди аввалги йиллардагидек ҳеч нима ишлаб топмаган. Унга Volkswagen Golf машинаси тегишли бўлиб, 367,8 квадрат метрга тенг хонадондан фойдаланади.

Россия вазирлар маҳкамаси бошқа аъзолари ичида энг кўп маблағни Шимолий Кавказ ишлари бўйича вазир Лев Кузнецов ишлаб топди - 582 миллион рубль

Мамлакат ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса энг кам пул ишлаб топганлардан бири бўлди - 7,6 миллион рубль.

Top