13:14 / 15.04.2017
26579

Чилонзор тумани ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИБга янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВнинг “Постда” газетаси хабар бермоқда.

Унга кўра, эндиликда подполковник Мавлянов Шавкат Тоҳирович Чилонзор тумани ИИБнинг янги бошлиғи сифатида ўз фаолиятини олиб боради.

Аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 12 апрель кунги ташрифи давомида Чилонзор тумани ҳокими Мирҳидоятов Тоҳир Шаропович ишдан олингани, у билан бирга туман прокурори, туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари ҳамда туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимини тарк этгангани ҳақида хабар бергандик

Top