Жаҳон | 07:26 / 17.04.2017
7586
1 дақиқада ўқилади
АҚШ вице-президенти Корея ярим оролига келди
АҚШ вице-президенти Майк Пенс Қўшма Штатларнинг Жанубий Кореядаги ҳарбий базасига келди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Пенс базага Шимолий Корея муваффақиятсиз ракета парвозини амалга оширганидан бир кун ўтиб, вертолётда келган.
Таъкидланишича, база КХДР билан чегарадаги “жуда мустаҳкамланган” ҳудудда жойлашган.
Аввалроқ Пенс АҚШ Жанубий Кореяни ҳимоя қилишга тайёрлигини тасдиқлаганди.