Ўзбекистон | 09:54 / 18.04.2017
20638
1 дақиқада ўқилади

Атамбоев Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёргарлик кўрмоқда

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ташрифга тайёргарлик тегишли давлат идоралари томонидан бошланган, деб хабар бермоқда 24.kg нашри Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабарига таяниб.

Ташқи сиёсат идораси маълумотига кўра, тасдиқланган жадвалга кўра, чегара масалалари бўйича ишчи гуруҳлар музокаралари давом этмоқда. Ташриф аниқ қачон амалга оширилиши ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга 2016 йилнинг 24 декабрь куни ташриф буюрганди. У Самарқандда Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашди.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Атамбоевнинг Ўзбекистонга режалаштираётган ташрифи давомида чегара масаласида келишув имзоланиши мумкин.

Мавзуга оид