Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Мексика ўртасидаги девор қурилиши 70 млрд долларга айланади
АҚШ-Мексика чегарасида девор қурилиши қиймати тахминан 66,9 млрд долларни ташкил қилади. Бу ҳақда АҚШ конгрессининг миллий хавфсизлик ва ҳукумат идоралари қўмитасига кирувчи демократ сенаторлар ёрдамчилари томонидан тузилган ҳисоботда айтилган. Айнан шу қўмита девор қурилиши лойиҳасини назорат қилади.
"Ҳар бир милга (1,6 км) 36,6 млн доллардан кетиши ҳисобга олинса, узунлиги 1827 миль (2940 км) бўлган девор нархи 66,9 млрд доллардан ошади. Шу тариқа АҚШдаги ҳар бир эркак, аёл ва бола девор қурилиши учун 200 доллардан кўпроқ тўлайди", деб айтилган ҳисоботда.
Шу билан бирга, Демократик партия ҳисоб-китобларига кўра, деворни таъмирлаш ва унга хизмат кўрсатишга ҳар йили 150 млн доллар сарфланиши мумкин". Ҳисобот муаллифларининг фикрича, лойиҳа девор ўтадиган хусусий ерларни харид қилиш бўйича кўп йиллик суд тортишувларига олиб келади.
Аввалроқ АҚШ миллий хавфсизлик вазирлиги девор қурилишига 21,6 млрд доллар сарфланишини маълум қилганди. АҚШ конгресси сенатининг миллий хавфсизлик ва ҳукумат идоралари ишлари бўйича қўмитаси раҳбари Рон Жонсон эса Исроилнинг Миср билан девор қуришига сарфлаган харажатларига асосланиб, Мексика чегарасидаги девор 5-8 млрд долларга тушишини айтганди.
АҚШ президенти Дональд Трамп 25 январда Мексика билан чегарада девор қурилиши ҳақида фармонни имзолаган ва унинг амалга оширилиши дарҳол бошланишини айтган. Трампнинг айтишича, девор баландлиги 15 метрга яқин бўлиши лозим ва унинг қурилишига 10-12 млрд доллар сарфланади.
Мавзуга оид
23:07 / 17.06.2026
Трамп якуний келишув учун Эронга 60 кун муҳлат берди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
10:30 / 17.06.2026
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45 / 17.06.2026