Жамият | 20:46 / 21.04.2017
9799
2 дақиқада ўқилади

Француз 5 метрлик бильярд таёқчаси билан рекорд ўрнатди

Франциялик бильярд устаси Флориан Колер 5 метрдан узунроқ келадиган бильярд таёқчаси (кий) билан Гиннесс рекордлар китобидан жой олди. Бу ҳақда UPI нашри хабар бермоқда

Спортчи АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги тадбирда узунлиги 537 см келадиган бильярд таёқчани намойиш қилди. Бу таёқчани унинг ҳомийси MEZZ япон фирмаси тайёрлаган. Бильярдчи бу антиқа таёқча билан 8 та шарни лузага тушира олди.     

Гиннесс рекордлар китоби вакиллари ушбу таёқчани ўйнаш учун яроқли бўлган дунёдаги энг узун бильярд таёқчаси деб тан олдилар. Стандарт бильярд таёқчасининг узунлиги 160 см дан ошмайди.

Тадбирда Колер бильярд билан боғлиқ яна 5 та жаҳон рекордини ўрнатган. Гиннесс рекордлар китобига кўра, у бир дақиқа ичида ўртадаги лузага шарлардан тузилган тўсиқ устидан ўтказиб 70 та шарни тушира олган ва шарга зарба берганидан кейин унинг 23,53 сония давомида айланиб туришига эриша олган.

Мавзуга оид