03:22 / 21.04.2017
7069

«Сельта» ўз тарихида янги саҳифа очди

Европа лигасининг 1/4 финалидан ўрин олган битта учрашув ниҳоясига етди. Унда «Генк» ўз уйида «Сельта»ни қабул қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида жамоалар рақиб дарвозасига тўп кирита олишмади. 63-дақиқада Систонинг голи эвазига «Сельта» ҳисобда олдинга чиқиб олди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, «Генк» футболчилари ҳисобни тенглаштирди. Бироқ қолган дақиқаларда бельгияликларнинг гол киритиши учун имконият бўлмади.

Натижада «Сельта» биринчи учрашувда қўлга киритган ғалабаси эвазига умумий якунда ғалаба қозонди ва ўз тарихида биринчи марта жамоа еврокубокларнинг ярим финалига йўлланма олди. Шу кунгача виголиклар на ЕЧЛ, на Европа лигасида бу натижани қайд эта олишганди.

Чорак финалнинг қолган уч жуфтлигида биринчи учрашувда кузатилган натижалар қайд этилгани боис, қўшимча дақиқалар белгиланди ва учрашувлар овертаймда давом эттирилмоқда.

Европа лигаси, 1/4 финал
Жавоб учрашуви

Генк (Бельгия) – Сельта (Испания) 1:1 (0:0)
Голлар:
Троссард (67) – Систо (63).
Генк: Райан, Брабец (Деваст, 81), Уронен, Кастань, Колли, Буффель (Схрейверс, 72), Малиновский (Боэтиюс, 72), Посуэло, Берге, Троссард, Саматта.
Сельта: Альварес, Кабраль, Кастро, Мальо, Фонтас, Васс (Хосабед, 80), Радоя, Эрнандес, Систо, Аспас, Гвидетти (Бовю, 42; Ронкалья, 90).
Огоҳлантиришлар: Деваст (87), Эрнандес (88), Кастро (90), Мальо (90).
Дастлабки учрашув: 2:3.

Top