02:32 / 02.10.2020
8324

Ла Лига. «Барселона» сафарда «Сельта»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, 5-ўринга кўтарилди

Фото: Twitter/LaLiga

Испания чемпионатининг 4-турида «Барселона» Вигода «Сельта»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Фати тезкор гол уриб ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Оласа ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Баҳс сўнгида эса Сержи Роберто ўйинга нуқта қўйди. Эътиборлиси, Каталония клуби бир бўлимдан ортиқроқ вақт давомида 10 киши бўлиб ўйнади. Лангле 42-дақиқада майдондан четлатилди.

Захирасида икки ўйини бор «Барселона» очколарини 6тага етказиб, 5-ўринга чиқиб олди. «Сельта» эса 5 очко билан 11-поғонага тушиб кетди.

Ла Лига, 4-тур

Сельта – Барселона 0:3
1 октябрь, «Балаидос»
Голлар: Фати (11), Оласа (51, автогол), Роберто (90+4).

Сельта – Вильяр, Айду (Баэса, 46), Оласа, Фонтан (Араухо, 32), Мурильо, Денис Суарес, Тапия (Бельтран, 74), Мор (Санти Мина, 60), Вейга (Нолито, 60), Мальо, Аспас. 

Барселона – Нето, Альба, Пике, Лангле, Сержи Роберто, Бускетс, Коутиньо (Педри, 72), де Йонг, Фати (Тринкау, 72), Месси, Гризманн (Араухо, 45).

Огоҳлантиришлар: Лангле (23), Айду (39), Пике (42), Араухо (48), Тапия (69), Мурильо (75), Альба (84), Бускетс (87), Бельтран (90+3).

Четлатиш: Лангле (42).

Top