Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италиялик машҳур велопойгачи йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди
Қозоғистоннинг "Астана" веложамоасининг италиялик аъзоси Микеле Скарпони 22 апрелда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда жамоа маълум қилди.
Воқеа Италия шарқидаги Филоттрано шаҳрида юз берган.
"Бизнинг пойгачи Микеле Скарпони бугун эрталаб велосипедда машғулот ўтказаётганда ўзининг Филоттранодаги уйи яқинида ҳалок бўлди. Микеле чорраҳада микроавтобус томондан уриб кетилган", деб айтилган хабарда.
Маълум қилинишича, 37 ёшли Скарпони воқеа жойида ҳалок бўлган.
Велопойгачи профессионал спортга 2002 йил кириб келган, 2014 йилда "Астана" жамоаси билан шартнома имзолаган. У 2011 йилда нуфузли, кўп кунлик "Джиро д'Италия" мусобақасининг ғолиби бўлган.
Мавзуга оид
10:48 / 15.01.2026
Юнусобод туманида учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
21:52 / 14.01.2026
5 йил давомида ЙТҲлар камайиш динамикаси сақланиб қолди – ЙҲХХ
12:40 / 14.01.2026
Мирободда Kia ва Tracker-2 тўқнашди, 3 нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилди
10:15 / 13.01.2026