16:01 / 27.04.2017
8734

Велоспорт бўйича терма жамоа учун ўринбосар спортчилар саралаб олинмоқда

Фарғона вилоятида Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун муносиб ўринбосар спортчиларни саралаб олиш ва иқтидорли спортчиларни аниқлаш мақсадида мусобақалар ўтказилди.

У Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган  ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини муносиб тайёрлаш тўғрисида”ги ПҚ-2821-сон қарорининг чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 11-апрелдаги “Велоспорт шоссе бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг кўп кунлик велопойгасини ўтказиш тўғрисида”ги 183-сон буйруғи асосида ўтказилди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортчилари иштирок этдилар.

70 километр масофага вақтга пойга ўтказилди. Бу пойгада 1-ўринни Сиддиков Дилмурод, 2-ўринни Халмуродов Муроджон ва 3-ўринни Шукуров Романлар эгаллади.

100 километр масофага ўтказилган пойга қуйидагича якунланди: 1-ўрин Олломов Достон, 2-ўрин Каримов Руслан, 3-ўрин Суннатов Акром.

132 километр масофага ўтказилган пойгада кучлилар яна ғалаба қозондилар ва мусобақа қуйидагича якунланди: 1-ўрин Олломов Достон, 2-ўрин Каримов Руслан, 3-ўрин Суннатов Акром.

30 айланалик (70 километр масофага) гуруҳ пойгалари якунлари бўйича 1-ўринни Ўзбекисон Чемпиони Олломов Достон, 2-ўринни Каримов Руслан ва 3-ўринни Суннатов Акром эгаллади.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.  

 

Шунингдек, Наманган вилояти Наманган шаҳрида велотрек бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортчилари иштирок этдилар.

Мусобақани ташкил этишдан кўзланган мақсад Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун муносиб ўринбосар спортчиларни саралаб олиш ва иқтидорли спортчиларни аниқлаш.

2003-2004 йилларда туғилган кичик ёшдаги ўсмирлар ўртасида вақт бўйича ўтказилган пойгада 1-ўрин Гаффаров Арслан, 2-ўрин Исчанов Равшан, 3-ўрин Ваулин Никитага, 2001-2002 йилларда туғилган қизлар ўртасида вақт бўйича ўтказилган пойгада эса 1-ўрин Мисюрина Маргарита, 2-ўрин Кускова Янина ва 3-ўрин Каримова Софияга насиб этди.

1999-2000 йилларда туғилган қизлар ўртасидаги пойга 1-ўрин Жантуганова Ольга, 2-ўрин Матафонова Даря ва 3-ўрин Зябликова Анна насиб этган бўлса, 2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги жамоавий пойгаларда 1-ўрин Чирчик олимпия заҳиралари коллежи ўқувчилари, 2-ўрин Республика олимпия заҳиралари коллежи ва 3-ўрин Чирчиқ олимпия заҳиралари коллежи ва Тошкент вилояти спорт мактаби томонидан эгалланди.

1999-2000 йиларда туғилган ёшлар ўртасида жамоавий пойгаларда 1-ўрин Чирчиқ олимпия заҳиралари коллежи ва 1-сонли болалар спорт мактаби ўқувчилари, 2-ўрин Чирчиқ олимпия заҳиралари коллежи, 3-ўрин Республика олимпия заҳиралари коллежига насиб этди.

Top