Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Француз журналистлари Ле Пен партиясини ОАВга ёпиқликда айблашди
Фото: Vincent Lesage / ZUMA Press / Globallookpress.com
Франциянинг 30 га яқин турли оммавий ахборот воситаси вакиллари Франция президенти лавозимига номзод Марин Ле Пеннинг "Миллий фронт" партияси ўз етакчисига алоқадор тадбирларни ёритишга имкон бермаётганликда айбланган арзномани имзолади.
"Президентлик сайловларининг 2-босқичидан аввал "Миллий фронт" қандай ОАВ Марин Ле Пенга ҳамроҳлик қилишини ўзи танлашга қарор қилди", деб айтилган арзномада.
Журналистлар уларга бир қатор вазиятларда Ле Пен ва унинг сайлов кампанияси билан боғлиқ тадбирларни ёритишга зарур бўлган рухсат берилмагандан кейин бу арзномани ёзишган. Уни, жумладан, Франциядаги йирик нашрлар Le Monde ва Le Figaro, France Press ахборот агентлиги, TF1 ва BFMTV телеканаллари ва France Info радиостанцияси ходимлари имзолашган.
Мавзуга оид
12:27 / 10.02.2026
Германияда журналистларга қарши жиноятлар сони кескин ошди
15:42 / 31.01.2026
ICE'га қарши норозиликлар: АҚШда икки журналист ҳибсга олинди
14:45 / 14.01.2026
Ле Пен апелляцияси: президентлик сайлови масаласи судда ҳал бўлади
12:42 / 02.01.2026